Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:17 / 27.07.2018
19240
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон валюта биржасида доллар ва евро ҳафтани ўсиш билан якунламоқда
Фото: Getty Images
Доллар биржада ҳафтани 7791 сўм, евро эса - 9301 сўмлик кўрсаткичда якунламоқда. Бундан Республика валюта биржаси маълумотлари дарак беряпти.
Сўм ўтган ҳафта давомида АҚШ валютасига нисбатан 2 сўмга, мустаҳкамланди, еврога нисбатан 101 сўмга тушиб кетди.
Сўм бу икки валютага нисбатан Марказий банк курси бўйича ҳам пасайди - доллар 1,5 сўмга, евро - 27,5 сўмга қимматлашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси апрель ойидан бери биринчи марта ўсгани хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш