Спорт | 16:54 / 28.07.2018
19850
1 дақиқада ўқилади

Жасур Матчанов: «Раҳбарлар лавозимини йўқотишдан қўрқиб, муаммоларни айтмасликка ўрганиб олган»

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов тизимдаги оғриқли нуқталарни кўтариб чиқадиган раҳбарларга нисбатан юқори ташкилотлар томонидан салбий муносабатда бўлинмаслиги, аксинча, бундай раҳбар ходимлар рағбатлантирилиши тўғрисида айтиб ўтди. Бу ҳақда Осиё ўйинлари олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Муаммо кўтариб чиқилмаса, ҳеч ким уни ҳал қилмайди. Муаммони кўтара билишимиз керак», - дея фикр билдирди МОҚ расмийси.

«Раҳбарлар ўз лавозимидан қўрқиб, муаммоларни айтиб чиқмасликка ўрганиб олган. Жой ҳеч кимники эмас. Бу спорт соҳаси бўладими, бошқа соҳами – муаммони кўтарган раҳбарга ҳеч қачон хайфсан берилмаган. Муаммони тўғри кўтара билган ҳар бир раҳбарга рағбатлантириш қилинган. Чунки ўша ерни ўзида раҳбарият бу муаммони яхши билади», - деди қўмита бош котиби.

Мавзуга оид