Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода меҳмонхонада фоҳишахона ташкил этган аёл қўлга олинди
Бухорода ўз бошқарувидаги меҳмонхонани фоҳишахонага айлантирган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати «Kun.uz»га хабар берган.
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида Бухоро шаҳар, Саллахона кўчаси 8-уйда яшовчи, 1967 йилда туғилган, «Umid travel» меҳмонхонасининг раҳбари Мухаббат Жўраева текин бойлик орттириш максадида ушбу меҳмонхонанинг 1-хонасида Жондор туманида яшовчи фуқароларнинг ўзаро жинсий яқинликда бўлишлари учун алоҳида жой ва шароит яратиб бериб, бунинг эвазига фуқаролардан 150.000 сўм нақд олиб фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланди», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жўраевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025