Қўқондаги воқеалар тафсилоти - ҳакамнинг кўз олдида рақибини урган Холмуҳаммедов, мураббийларнинг ўйиндан кейинги жанжали видеолари
Суперлиганинг 19-турида «Қўқон-1912» Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аввалроқ, «Сўғдиёна» Қўқонда қандай «ўлдирилди» деган хабарда «Қўқон-1912» баҳсли пенальти ҳисобига ғалаба қозонганини ёзган эдик.
Бу сафар «Сўғдиёна» матбуот хизмати томонидан келтирилган видеолар асносида, мезбонлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедовнинг «xурмача қилиқлари» тўғрисида хулоса чиқаришимиз мумкин бўлади.
Биринчи видеода Холмуҳаммедов (22-рақамда) «Сўғдиёна» ҳужумчиси Шохруз Норхоновни очиқчасига урганини кўрамиз. У ҳакамнинг кўз олдида футболчининг юзига мушт туширган.
Иккинчи видеода Холмуҳаммедов жарима майдонига кириб келган Норхоновни тирсаги билан уриб йиқитган.
Қизиғи шундаки, Холмуҳаммедов бу ўйиннинг 32-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев томонидан огоҳлантирилган. Аммо, бу огоҳлантириш келтирилган видеоларнинг қайси биридаги қўполлик учун берилгани маълум эмас. Фикримизга кўра, Холмуҳаммедов ҳужумчи Норхоновнинг юзига мушт туширган вазиятда тўғридан-тўғри қизил картага лойиқ эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи ўйинни охиригача майдонда ҳаракат қилиб, баҳс тугашига оз вақт қолганида ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга оширган эди.
Яна бир видеода ўйиндан кейинги вазият акс этган. Унда «Қўқон-1912» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов (қора кўйлакда) ҳакам ёнидаги номаълум шахслардан бирига эътироз билдиргани, сўнгра «Сўғдиёна» бош мураббийи Сергей Лушчан билан «сан-ман»га борганини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
11:57 / 07.01.2024
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар «Қўқон-1912»га сотилган
15:05 / 12.08.2023
Фарғонадаги ўйинда дам солинган «муқаддас сув» можароси: Митрович нега жазавага тушди?
14:11 / 12.08.2023
Фарғонада сербиялик дарвозабон ёш болаларни сўкди, ўйиндан кейин ҳакамларга «бакалажка» отилди
17:06 / 31.07.2023