Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги ўйинда дам солинган «муқаддас сув» можароси: Митрович нега жазавага тушди?
«Сўғдиёна» клуби жамоа дарвозабони Милан Митровичнинг Фарғонадаги ўйин пайтида жазавага тушиб, дарвоза ортидаги болаларни сўккани, дарвоза ортидаги номаълум шахс билан тортишгани сабабини маълум қилди.
Жиззах клуби матбуот хизмати хабарига кўра, фарғоналик болбойлар сербиялик дарвозабоннинг дарвоза ичига қўйган дам солинган «православ илоҳий суви»ни унга билдирмай олиб қўйган. Буни клуб тақдим этган видеода ҳам кўриш мумкин.
«Нефтчи» - «Сўғдиёна» (0:0) учрашуви давомида Милан Митровичнинг асабийлаштирган ҳолатлар:
1. «Нефтчи» стадионида Митрович қўриқлаётган дарвоза ортида болбойлардан бири дарвозабонимизнинг сувини олиб кетган вазият;
2. Болбой нима сабабдан бу ишни қилди?
3. Болакайнинг атайин айнан шу сувга тегингани Митровичнинг асабини жумбушга келтирган;
4. Ушбу идишдаги сув Миланнинг православ илоҳий сувлиги айтилмоқда.
5. Милан билан суҳбат қурган шахс ким, нима сабабдан дарвоза ортида турибди?, - дейилади «Сўғдиёна» клуби хабарида.
Tribuna.uz маълумотларига кўра, сербиялик 35 ёшли дарвозабон одатда ўйин олди ва ўйин давомида ушбу дам солинган муқаддас сувидан фойдаланиб келган.
Маълумот учун, шу куни сув олиб қўйилганига қарамай, «Нефтчи» «Сўғдиёна» дарвозасини ишғол эта олмади. Митрович дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Аввалроқ, ЎФА тартиб-интизом қўмитаси Милан Митровичнинг ножўя ҳаракатлари ўрганилиши ва унга чора кўрилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:11 / 12.08.2023
Фарғонада сербиялик дарвозабон ёш болаларни сўкди, ўйиндан кейин ҳакамларга «бакалажка» отилди
17:06 / 31.07.2023
Бошкович собиқ клубини енгди, россиялик мураббийда омадсиз дебют – фотожамланма
18:58 / 26.01.2023
Ўзбек футбол клублари Осиёнинг энг яхшилари сафига киритилди
21:12 / 05.10.2022