Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Японияда мобил масжид намойиш этилди
Япониянинг Тоёта шаҳрида улкан юк машинаси шаклидаги масжид лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мобил масжидлар 2020 йилда Японияда бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинларида мусулмон спортчилар ва мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Муаллиф Ёсуҳару Иноуэнинг фикрича, лойиҳа ғояси Қатардаги саёҳат давомида пайдо бўлган ва 4 йил мобайнида ривожлантириб борилган. 50 кишига мўлжалланган мобил масжидларнинг кенглиги 48 кв. метрни ташкил этади.
«Сайёр масжидлар япониялик мусулмонлар ҳамда мамлакатга ташриф буюрадиган мусулмон сайёҳлар учун жуда муҳим», – дейди тақдимотда иштирок этган индонезиялик талаба Нур Азиза.
Маълум қилинишича, Японияда 100 мингдан 200 минггача ислом динига эътиқод қилувчи аҳоли яшайди.
«Бағрикенг ва меҳмондўст халқ сифатида бу ғояни мусулмон аҳли билан ҳам бўлишишни хоҳладик», - деб изоҳ берган лойиҳа муаллифи.
Масжидлар ибодат учун барча қулайликларга эга, жумладан таҳорат олиш учун ҳам шароит яратилган. Кейинчалик бундай масжидлардан бошқа кўплаб мусобақаларда ҳам фойдаланилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025