Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"ОТМларга кириш имтиҳонларида тўлиқ шаффофлик таъминланади!" - Азиз Абдуҳакимов
2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари (ОТМ)га кириш имтиҳонларида тўлиқ очиқлик ва шаффофлик таъминланади. Шу билан бирга, бу йилги тест синовлари жараёнларини онлайн ва маҳаллий телевидение орқали кузатиш имкони мавжуд бўлади. KUN.UZ мухбири Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари (ОТМ)га кириш имтиҳонларига катта тайёргарлик кўрилмоқда.
"Жорий йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ОТМларга кириш имтиҳонларини адолатли, шаффоф ва очиқ шарт-шароитларда ўтказиш жараёнларига янгича ёндашилди. Энг асосийси, имтиҳонларда тўлиқ шаффофлик таъминланмоқда. Шу мақсадда кириш имтиҳонларидаги барча жараёнлар test2018.uz сайти ҳамда UzdigitalTV, вилоятларда эса маҳаллий телевидение орқали тўлиқ онлайн намойиш этилади", - дейди Азиз Абдуҳакимов.
Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, энди ота-оналар жазирамада соатлаб фарзандларининг имтиҳон топшириб чиқишларини кутиб ўтиришларига ҳожат йўқ. Бунинг ўрнига ОТМларга кириш имтиҳонлари қандай ўтаётганини бемалол уйда, қулай шароитларда кузатишлари мумкин.
Мавзуга оид
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
17:23 / 12.12.2024