Спорт | 18:44 / 31.07.2018
9211
1 дақиқада ўқилади

Санжар Турсунов Жанубий Корея клубига ўтди

Фото: Darrian Traynor/Getty Images

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Санжар Турсунов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.

Championat.asia хабарига кўра, Қатарнинг «Ал-Харайтият» клубидан кетган Турсунов «Тэджон Ситизен» билан келишувга эришди.

Кореянинг K2 лигасида иштирок этадиган бу клубда ўзбекистонлик Шоҳруҳ Гадоев ҳам фаолият олиб бормоқда.

Айни пайтда «Тэджон» 20та турдан сўнг 22 очко билан 10та жамоа орасида 9-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид