Спорт | 15:40 / 31.07.2018
48301
1 дақиқада ўқилади

Спорт вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич. KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич янги раҳбар этиб тайинланди. Бу маълумот «Kun.uz»нинг ишончли манбаси томонидан тасдиқланди.

Дилмурод Набиев 2017 йилнинг июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди.

У бироз аввалроқ ишдан кетган Шоакрам Исроилов ўрнини эгаллади.

Шоакрам Исроилов. Фото: KUN.UZ

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов лавозимни тарк этиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов унинг ўрнини эгаллаган, март ойи бошида қўмита негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган, Исроилов вазирликнинг биринчи раҳбари бўлганди.

Мавзуга оид