Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда юз берган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлиб, 1 киши жароҳат олди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 31 июль куни Жиззах вилоятида яшовчи М.Э. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасини “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 137-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўрта қисмидан ортга қайрилаётган вақтида, орқасидан ҳаракатланиб келаётган И.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси унга урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси И.Ю. ва унинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Яна бир нафар йўловчиси Х.Р. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
19:33 / 04.03.2025
Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари ишдан олинди. У қамоқдаги маҳкумнинг уйини ўзлаштириб олгани маълум бўлганди
09:33 / 24.02.2025
Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
18:16 / 04.02.2025
“Қамоқда ўлиб кетади деб ўйлашган” – Оҳангаронда қамоқдаги маҳкумнинг уйи суд қарори билан ўзлаштириб олингани маълум бўлди
16:16 / 17.12.2024