Ўзбекистон | 07:59 / 02.08.2018
64740
2 дақиқада ўқилади

1 август тест натижалари бугун куннинг иккинчи ярмида ДТМ сайтида эълон қилинади

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг биринчи куни 1 августда ўтказилди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, тест синовларининг биринчи куни республикадаги 23та олий таълим муассасаларида тест жараёнлари бир вақтда 1-сменада 8.00дан бошланиб, 11.30га қадар ва 2-сменада 15:00дан бошланиб, 18:30га қадар тўлиқ якунланди. 

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов
Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Тест синовлари ўтказиладиган 57та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди, абитуриентлар учун барча аудиторияларда ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди.

Абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилди.

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимовaption
Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Ёзнинг чилласида ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида илк бор тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.

Ички ишлар тизимидан 4 963 шахсий таркиб ходими, 1206та алоқа воситалари, 694та металлодетекторлар, 289та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинди.

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов
Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 434 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди. 

Барча ҳудудларда жамоат ва ёнғин хавфсизлиги, тест материалларининг махфий ва дахлсизлиги, бинолар фаолият тизимининг узлуксиз ишлаши, тиббий хизмат ва иншоотларни қўриқлаш тўлиқ таъминланди. 

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

1 август тест натижалари 2 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Республикада тест синовлари 1-15 август кунларига режалаштирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид