Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар Toyota томига яширилган Gаlахy’ларни аниқлашди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Шунга қарамай фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ана шундай ҳолатлардан бири “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу чегара божхона постига “Тойота Аристо” русумли автотранспорт пиёда кириб келган К. Е. оғзаки савол-жавобдан ўтказилгандан сўнг, ўзи бошқарувида бўлган воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автомашинанинг тепасидаги люкнинг ичига яширган ҳолда умумий нархи қарийб 40 миллион сўмлик уяли телефонларни олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қўшни давлатлардан автомобилда ёки пиёда равишда кириб келишда телефон аппарати, шу жумладан қўл телефонни бир ой давомида бир донадан божсиз олиб киришларига рухсат этилади.
Мавзуга оид
16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди
15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025