Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Африкада россиялик журналистлар руслар тайёрлаган ёлланма жангчилар томонидан ўлдирилган
Марказий Африка республикасида ўлдириб кетилган россиялик журналистлар араб тилида сўзлашувчи турбанлар гуруҳи томонидан ўғирлаб кетилиб, ўлдирилган. Бу ҳақда яқинидан жасадлар топилган Сибут шаҳри ҳукуматидаги манбаларга асосланган ҳолда Associated Press хабар бермоқда.
ТАСС агентлиги МАР ҳукуматига асосланиб тарқатган хабарига кўра, журналистлар мусулмон динига эътиқод қилувчи жангарилар гуруҳи томонидан ўлдирилган. «Селека» номли бу террористик гуруҳ мамлакатнинг амалдаги ҳукуматига қарши курашиб келади. Манба маълумотига кўра, журналистлар 31 июлга ўтар кечаси Сибут шаҳридан 24 км масофада ҳужумга йўлиққан.
РБК нашри хабарида қайд этилишича, журналистлар МАР пойтахти Банги шаҳридан Бамбари шаҳрига, БМТ вакиллари билан учрашувга йўл олишганди. Дастлабки хабарларда, журналистлар талончилик ҳужуми оқибатида ўлдирилгани айтилганди, уларнинг ёнида қимматбаҳо техникалар ва 8500 доллар миқдорида нақд пул бўлган.
Ўрхон Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченко Марказий Африка Республикасига «Вагнер» гуруҳи ҳақида ҳужжатли фильм олиш учун келишганди.
ОАВ маълумотига кўра, бу гуруҳ вакиллари бўлган россиялик ёлланма жангчилар айни вақтда МАРда мамлакат президенти Фостену-Арканжу Туадерени қўриқлаш мақсадида бўлиб турибди.
Шунингдек, Le Monde хабарида айтилишича, улар маҳаллий ҳарбийларни жангариларга қарши ҳарбий ҳаракатларга тайёрлашмоқда ва пойтахт Банги шаҳрида бўлиб турадиган кўча жангларида иштирок этиб келишмоқда.
Ушбу россиялик инструкторлар мамлакат президенти томонидан «чекланмаган имкониятлар» билан таъминланган.
RFI хабарига кўра, 2018 йил апрелидан Россия вакилларидан бири Марказий Африка Республикаси «маслаҳатчиси»га айланган: уни Туадеренинг «ўнг қўли» деб аташади.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
21:26 / 12.12.2024
«Чегара билмас мухбирлар»: 2024 йилда дунёда 54 нафар журналист ўлдирилди
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:59 / 08.10.2024