ОАВ: Доҳага ҳужум режасини бузгани учун Ар-Риёд ва Абу-Даби Тиллерсонни истеъфога чиқаришга эришган
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари уларнинг Қатарга бостириб кириш ва Доҳани эгаллаб олиш режаларига халақит бергани учун Рекс Тиллерсоннинг АҚШ давлат котиби лавозимидан кетишига эришган. Бу ҳақда The Intercept портали хабар берди.
Портал манбаларининг маълумотларига кўра, Тиллерсон 2017 йил ёзида Ар-Риёд ва Абу-Дабини ҳужум қилиш ва вазиятни кескинлаштиришдан қайтариш учун бир неча бор қўнғироқ қилган. У шунингдек Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисга Саудия ва БААдаги ҳамкасбларига қўнғироқ қилиш ва уларни Қатарга қарши ҳарбий куч ишлатиш оқибатларидан огоҳлантиришни тавсия қилган.
Порталнинг ёзишича, Тиллерсон Қатарга қарши ҳарбий операция ўтказилиши режасидан Қатар ҳукумати орқали хабардор бўлган.
Ар-Риёд ва Абу-Даби давлат котибининг аралашувидан ғазабланган ва Тиллерсоннинг истеъфосига эришиш учун АҚШ президенти Дональд Трампга таъсир ўтказишга уринган.
Порталнинг ёзишича, унинг истеъфога чиқарилишида америкалик тадбиркор Жорж Надер ва Республикачилар партиясининг йирик донори Эллиотт Бройди муҳим роль ўйнашган. Улар Трамп билан танишлигидан фойдаланиб унга Тиллерсонни бўшатиш ҳамда ташқи сиёсатни Саудия Арабистони ва БАА манфаатлари йўлида олиб боришни маслаҳат беришган.
2017 йил ёзда Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Доҳани террорчиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ички ишларига аралашишда айблаб Қатар билан дипломатик алоқаларни узишганини маълум қилганди. Бунинг ортидан амирликка нисбатан иқтисодий санкциялар ва транспорт қамали жорий этилди.
Мавзуга оид
14:36 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга етиб борди
17:12 / 05.03.2024
Исроил Мадримовнинг Ар-Риёддаги чемпионлик жанги ўтказиладиган бўлди
17:15 / 13.11.2023
«Гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик деб биламиз» — Абдулла Арипов
10:27 / 19.12.2022