Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба калтаклангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти расмий ахборотида Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба маҳаллий иммиграция хизмати ходимлари томонидан калтакланганига нисбатан муносабат билдирилди.
«2018 йилнинг 16 июль куни Кёнгсанг провинциясида (Корея Республикаси) маҳаллий иммиграция органлари ходимлари ва Ўзбекистон фуқароси ўртасида юз берган можаро ҳақида қатор Жанубий Корея ва Ўзбекистон ОАВда тарқатилган мақолалар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлимига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганини хабар қилади.
Бироқ ОАВ хабарларни инобатга олиб, Элчихона томонидан мазкур масаланинг барча жиҳатларини ўрганиш чоралари кўрилмоқда. Мавжуд ҳолат билан танишиш ва зарурият туғилганда, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чхонвон шаҳрига (Сеул шаҳридан 400 км узоқликда жойлашган) Элчихонанинг консуллик ходими жўнатилди», дейилган хабарда.
Бироз олдинроқ Жанубий Корея иммиграция хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида 24 ёшли ўзбекистонлик талаба калтаклангани ҳақида видеохабар берилганди.
Жанубий Корея жамоатчилиги ҳам бу ишдан норози бўлиб, махсус ташкил этилган, Жанубий Корея президенти номига йўлланган петицияда хизмат ходимларини жазолашни талаб қилмоқда.
Жанубий Кореядаги ўзбекистонлик талабалар Facebook ижтимоий тармоғи орқали Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси номига мурожаат йўллаган, унда элчихона ўзбекистонлик талабалар билан қониқарсиз ишлаётгани кўрсатиб ўтилганди.
Депутат Нуриддин Зайнитдинов эса петицияни қўллаб-қувватлаган ва Ташқи ишлар вазирлигидан бу ҳолат бўйича муносабат билдиришни сўраганди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025