Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати ходимлари ҳам “АрМИ—2018”да иштирок этмоқда
Москва олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига қарашли “Ногинск” полигонида “АрМИ—2018” Халқаро армия ўйинлари доирасида бўлиб ўтаётган “Йўл патрули” мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва беллашувга старт берилди. Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ҳам Халқаро армия ўйинларининг мазкур йўналишида иккинчи бор иштирок этмоқда. Ўтган йилда 3-ўринни қўлга киритган эди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад ҳарбий полиция йўналишида ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириш, хизматчиларнинг профессионал тайёргарлик даражасини ошириш ва ҳарбий автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Мудофаа вазири Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси бошлиғи подполковник Баҳодир Аннаев мазкур танловда гуруҳ раҳбари сифатида иштирок этмоқда.
Танловнинг очилиш маросими якунида томошабинлар эътиборига ҳарбий автомобиллар инспекцияси гуруҳи томонидан “автомобил валси” ҳамда “гуманитар колоннага ҳужум қилган террорчилар хавфини бартараф этиш” номли кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
“Мутахассислар беллашуви” ва “Ҳарбий-техник эстафета” йўналишлари бўйича ўтказилаётган мусобақа 5 августга қадар давом этади.
Мавзуга оид
19:25
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024