Жаҳон | 17:08 / 03.08.2018
13352
2 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ ўлдирилган журналистлар бўйича баёнот берди

Фото: Светлана Холявчук / Интерпресс / ТАСС

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Марказий Африка Республикасида номаълум шахслар россиялик журналистларга талончилик содир этиш мақсадида ҳужум қилган. Захарованинг сўзлари вазирликнинг твиттердаги саҳифасида келтирилган.

«Марказий Африка Республикаси ҳуқуқ-тартибот идораларининг дастлабки маълумотларига кўра, россияликлар талончилик содир этиш мақсадида ҳужумга учраган», - дея маълум қилди Захарова. 

Унинг таъкидлашича, журналистлар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишганида ўлдирилган.

Шунингдек, Захарованинг маълум қилишича, ўлдирилган Кирилл Радченко, Александр Расторгуев ва Ўрхон Жамол россиялик ҳарбийлар машғулотлар олиб борган ҳарбий базага кириш учун аккредитация олишга ариза топширмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси» Халқаро ташкилоти (CPJ) Марказий Африка Республикаси, Россия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини уч нафар россиялик журналистнинг МАРда ўлдирилишини ҳар томонлама текширишга чақирганди. Қўмитадан қўшимча қилишларича, МАР, Россия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийлари жиддий текширув ўтказиши ва «журналистларнинг ўлдирилиши жазосиз қолмаслиги»ни исботлаши керак.

Мавзуга оид