Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада бокс бўйича «Ҳоким кубоги» халқаро мусобақаси бошланди
Тошкент вилояти Зангиота туманида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Ҳоким кубоги” халқаро мусобақаси бошланди.
Ҳокимликнинг Kun.uz’га хабар беришича, Зангиота туманида жойлашган академик лицейда ўтказилаётган мусобақада 17 жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
«Ёшлар келажагимиз» давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада Тошкент, Тошкент вилояти, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Малайзия, Қозоғистондан келган жами 102 нафар спортчи қатнашмоқда.
Спортчилардан 77 нафари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, 25 нафар боксчи ёшлар хориждан келган.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025