Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 нафар қўшнисининг фарзандларини ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмиб қўйган шахсга ҳукм чиқарилди
8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган Зоҳид Отабоев умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.
Ҳукм жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан чиқарилган.
Тергов Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Хонобод” МФЙда яшаган Зоҳид Отабоев 2003 (Ш.М.), 2005 (Ё.У.) ва 2014 (О.С.) йилда туғилган вояга етмаганларни қасддан ўлдириб, уларнинг мурдасини ўз ҳовлисига кўмиб қўйганини аниқлаган эди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «в» бандлари (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда — икки ёки ундан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилганди.
Мудҳиш жиноят тафсилотлари бугун “Ўзбекистон 24” телеканалида соат 18:10да намойиш этилади.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025