Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 август куни қанча абитуриент тест жараёнига келмади?
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг тўртинчи куни 1-сменаси 15та олий таълим муассасаларининг 28та таълим йўналишида тест синовлари бир вақтда 8:00дан бошланиб, 11:30га қадар тўлиқ якунланди, деб хабар бермоқда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.
Назорат постларида абитуриентлар бармоқ излари текширувидан ўтказилганлиги сабабли Қарши олимпия коллежининг 1,2-биносида тест синовлари 8.20да бошланган, 11.50да якунланган.
Тест синовларида 29 минг 431 нафар абитуриент иштирок этди. Тезкор маълумотларга кўра 623 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 96 нафар абитуриент, шундан 52 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 44 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 396 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.
Тест натижалари Фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30дан қайтариш бошланади.
Мавзуга оид
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
17:23 / 12.12.2024