Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиянинг собиқ президенти Руссефф сенаторлик учун курашади
Бразилиянинг собиқ президенти Дилма Руссефф федерал сенат – миллий конгресс юқори палатасига сайловларда қатнашишини тасдиқлади.
"Мен Минас-Жерайс штатидан сенаторликка номзодимни қўяман. Мен Меҳнат партияси ва бизни қўллаб-қувватлашни истаётган бошқа партиялар билан биргаликда сайловда кураш олиб бораман", - деди собиқ давлат раҳбари.
Аввалроқ унинг партиядоши ва яна бир собиқ президент Луис Инасиу Лула да Силва Меҳнат партияси томонидан давлат раҳбарлигига номзод этиб кўрсатилганди.
Дилма Руссефф 2016 йил 31 августда импичмент туфайли истеъфога чиқарилганди. Бир неча соатдан сўнг аввалги маъмуриятда вице-президент сифатида фаолият кўрсатган Мишел Темер расман президентликка киришганди.
Бразилияда 7 октябрда президент, парламент ва губернаторлик сайловлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025