Фото: Наманганда ҳам улкан байроқ ўрнатилди
Наманган шаҳри марказидаги Ислом Каримов ва Ғирвонсой кўчалари кесишмасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ўрнатилди.
«Kun.uz» мухбири хабар беришича, 5x10 метр ҳажмдаги байроқ 1 август куни Наманганнинг маҳаллий аҳолиси тилида «танка» деб номланадиган, аввал ёдгорлик танк ўрнатилган тепаликка ўрнатилди. 35 метр баландликда ҳилпираётган байроқ янги қурилаётган «Афсона» мега истироҳат боғидан яққол кўриниб туради.
Наманганлик ташаббускор тадбиркор Маъруфхон Мўминов томонидан Наврўз байрамида ташкил этилган Мегасумалак лойиҳаси билан бирга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ўрнатиш ғояси шаҳар ҳокимлиги томонидан маъқулланди ва амалга оширилди.
Дастлабки лойиҳага кўра, байроқ ёнида «Наманган Китоб Олами» томонидан Book Café қуриш ва атрофни ободонлаштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
09:30 / 07.11.2024