Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитой ўзининг биринчи гипертовушли қурилмасини муваффақиятли синовдан ўтказди

Иллюстратив фото/Reuters
Хитой аэрокосмик фанлар ва технологиялар корпорацияси ХХР тарихида биринчи марта соатига 7,1 минг километр тезликда уча оладиган Xingkong-2 гипертовушли учувчи қурилмасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Global Times газетаси хабар қилди.
Хитой Аэрокосмик аэродинамика академияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган қурилма ХХР шимоли-ғарбидаги полигонлардан бирида синовдан ўтказилди. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишларича, парвоз вақтида қурилма рақиб учун олдиндан аниқлаб бўлмайдиган траектория бўйича ҳаракатланган. Келажакда у жанговар каллаклар ташишда ҳамда ракетага қарши мудофаа тизимида қўлланилади.
Синовлар давомида қурилма 10 дақиқага яқин вақт ҳавода бўлган – бу вақт ичида у 30 километр баландликда қатор манёврларни бажарган ва мўлжалланган нуқтага қўнган. Қурилма яна бир нечта синовлардан ўтказилганидан сўнг Хитой халқ озодлик армиясига берилади.
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025