Спорт | 08:26 / 08.08.2018
9327
2 дақиқада ўқилади

«Реал» Халқаро чемпионлар кубогида «Рома»ни мағлуб этди

Фото: AFP

«Реал» Халқаро чемпионлар кубоги учрашувида «Рома»ни мағлуб этди. Ист-Рутерфорддаги (АҚШ) «Метлайф» стадионида кечган баҳс испан клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

«Реал» футболчилари учрашувнинг иккинчи дақиқасида ҳисобни очишди. Гарет Бэйлнинг тўп узатишидан сўнг Марко Ассенсио гол урди. Орадан 13 дақиқа ўтиб уэльслик ҳужумчининг ўзи испаниялик Даниэл Карвахаль ёрдамида номини таблога ёздириб қўйди. Учрашув охирларида, 83-дақиқада «Рома» голландиялик Кевин Стротманнинг ёрдамида орадаги фарқни қисқартирди. 

Шу тариқа, «Реал» мусобақадаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди ва 3 ўйинда 6 очкога эга бўлди. «Рома» 3 учрашувдан сўнг 3 очко тўплади.

Реал Мадрид Испания – Рома Италия 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 2 Асенсио, 2:0 – 15 Бэйл, 2:1 – 83 Стротман.
Реал Мадрид – Навас, Рамос (Хавьер Санчес, 46), Регилон (Леон, 71), Карвахаль (Серхио Лопес, 71), Начо (де Томас, 82), Иско (Вальверде, 56), Кроос (Льоренте, 46), Асенсио (Винисиус Жуниор, 57), Себальос (Эдегор, 71), Бэйл (Васкес, 56), Бензема (Майораль, 57).
Рома – Ольсен (Миранте, 46), Маркано (Жезус, 63), Фасио (Манолас, 46), Коларов (Сантон, 71), Флоренци (Карсдорп, 63), Пасторе (Стротман, 63), де Росси (Гоналон, 46), Эль-Шаарави (Шик, 46), Кристанте (Пеллегрини, 46), Перотти (Клюйверт, 46), Джеко (Чорич, 72).
Огоҳлантириш: Себальос (50).

Мавзуга оид