Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ичида пуллар ва заргарлик буюмлари бўлган сумкани ўғирлаган аёллар қўлга олинди
28 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи С.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 25 июль куни номаълум шахслар “Кўктош Барака” МЧЖ буюм бозори ҳудудида у томондан қаровсиз қолдирилган ичида 3 000 АҚШ доллари ва умумий қиймати 116 млн 348 минг сўмлик заргарлик буюмлари бўлган сумкасини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни яшаш ва ишлаш жойини тайини бўлмаган аёллар М.А. ва З.Б., Сурхондарё вилоятида яшовчи аёллар Ю.Х. ва Д.Р. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
16:04 / 26.03.2025