Жамият | 11:04 / 11.08.2018
28259
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда кўп брендли AVTORITET автожамланмалар тармоғи очилди

2018 йилнинг 11 августида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида кўп брендли AVTORITET автожамланмалар тармоғининг биринчи жамланмаси очилди. Автожамланмалар тармоғи Ўзбекистонда сервис хизматлари сегментини ва автоэҳтиёт қисмлар савдосини янада юқори чўққиларга олиб чиқиши кутилмоқда.

Фото: AVTORITET

AVTORITET автожамланмаси таркибига қуйидагилар киради:

  • Ҳар қандай енгил транспорт турига хизмат кўрсата оладиган сервис маркази;
  • Республикада ягона кенг ассортиментда автомобиль эҳтиёт қисмлари, мойлар, автомобилни тозалаш маҳсулотлари ва бошқалар сотиладиган супермаркет;
  • Европанинг AZ Spa, Carmec, Россиянинг «Мотор техника», VTM Group, Американинг NEWAY, KWI-WAY  брендлари каби етакчи станок ишлаб чиқарувчиларининг фақат замонавий ускуналари билан жиҳозланган механика устахонаси;
  • Энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган автомобиль ювиш шохобчаси;
  • Кафе, болалар ўйин майдончаси, телевидение хонаси ва бошқаларни ўз ичига олган ҳайдовчилар учун қулай кутиш зонаси. Унинг муҳим жиҳати шундаки, кутиш зоналари эркаклар ва аёллар зоналарига ажратилган. Ушбу жиҳат ҳамма учун янада юқори даражадаги қулайликни яратади;
  • Автомобилларни пухта тозалаш бўйича хизматлар мажмуаси: автомобилнинг ички ва ташқи кўринишига профессионал хизмат кўрсатиш.

Эҳтиёт қисмлар супермаркетида кўп брендли автомобиль эҳтиёт қисмлари, мойлар, аксессуарларнинг кўплаб турлари ва автомобиллар учун бошқа қисмлар тақдим этилади. Сотувчи-маслаҳатчилар маҳсулот танлашга ва супермаркетда сайр қилиб, яқиндан танишишга ёрдам беришади. Зарур эҳтиёт қисмларни сотиб олиб, уларни дарҳол сервис марказида алмаштириш мумкин.

Тўлақонли автосервис эса автожамланманинг “юраги”га айланади, унда компютер диагностикасидан бошлаб кузовни таъмирлашгача бўлган барча иш турлари бажарилади. Шунингдек, AVTORITET бренди остида GPS-навигация билан жиҳозланган янги ва замонавий эвакуаторларга эга эвакуация хизмати фаолият юритади.

Мижозлар фойдасини кўзлайдиган нарх сиёсати, тўловнинг турли шакллари жорий қилинган, шунингдек, бонусли жамғарма дастурлари ҳам кўзда тутилган.

Фото: AVTORITET

Уйдан ёки офисдан чиқмасдан харидларни амалга ошириш – AVTORITET автожамланмасининг имкониятларидан яна биридир. Харидларни интернет-дўкон орқали амалга ошириш мумкин.

Кўп брендли автожамланманинг биринчи шохобчалари Тошкентда очилади: олдин Нурафшон кўчасида, кейин Чиғатойда, ундан кейин эса “Узбум”да. Кейинчалик шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам: Сергели, Яшнобод, Чилонзор ва бошқалар. Кейинги босқичда мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида филиаллар очилади.

Манзил: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчаси

Мўлжал: Шедевр Гарден ресторани

Тел.: +99871 203-09-90, +99899 871-09-90

Facebook: www.fb.com/avtoritet.uzbekistan

Инстаграм: www.instagram.com/avtoritet.uzbekistan

Телеграм-канал: https://t.me/avtoritetservice

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид