Light | 18:32 / 13.08.2018
13824
7 дақиқада ўқилади

Сайтингизга нима учун ҳеч ким кирмайди, буни қандай тўғрилаш мумкин?

Балки одамлар қидирув тизимлари орқали сайтингизга киришмаётгандир. Буни тўғрилаш мумкин.

Ҳозир кўпчиликда интернет YouTube ва ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ деган таассурот уйғотмоқда. Одатий сайтларга камроқ эътибор қаратиляпти.

Бироқ улар ҳали ҳам оммага маълумот етказиш ва мулоқот қилишнинг муҳим инструменти саналади. Кимгадир сайт бизнесни ривожлантириш учун керак. Бу шаҳар чеккасидаги компаниянинг “5 саҳифадан иборат ташриф қоғози” бўлиши ҳам, миллионлик аудиторияга эга йирик интернет-дўкон ёки медиа бўлиши ҳам мумкин. Кимдир блог юритиб, вақти-вақти билан одамлар билан фикрларини ўртоқлашади. Сайтни яратиш сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин.

Ҳар қандай лойиҳа учун ҳам умумий жиҳат мавжуд: ҳамма ташрифчилар сони кўп бўлишини истайди.

Қанча одам сайтга кираётганини қандай билиш мумкин?

Қидирув тизимлари махсус сервислар яратишган  - Google Analytics ва “Яндекс. Метрика”. Улар ёрдамида сайтдаги фойдаланувчилар ҳаракатини кузатиш, қандай сўров асосида киргани, қаердан қаерга ўтгани, қайси саҳифаларни кузатганини билиш мумкин.

Трафик манбаси бўйича ҳисобот қуйидаги кўринишда бўлади:

Сайтдаги энг кўп кўрилган саҳифалар бўйича:

Сайтингиз бўйича бундай маълумотни олиш учун саҳифангизда кузатиш учун ҳисоблагич кодини ўрнатиш лозим.

Агар сайтингиз Word Pressда ишласа, кодни махсус плагин орқали қўшиш мумкин. Бу эса сичқончанинг бир ҳаракати билан амалга оширилади.

Умуман олганда, одамлар сайтларни қидирувдан қандай топишади?

Керакли маълумотга йўналтирадиган қидирув қатори ортида қандай алгоритмлар тургани ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди. Қидирув тизими интернетни бутунлай сканер қилади, биз эса танлаб олинган маълумотни оламиз.

Бу танлаш жараёни уч гуруҳдаги омилларни ҳисобга олган ҳолда алгоритмлар томонидан амалга оширилади: ички, ташқи, хулқ-атвор билан боғлиқ. Гап сайтни тўлдириш, авторитетликнинг ташқи кўрсаткичлари (ким ва қанчалик тез-тез сайтга мурожаат қилади) ва фойдаланувчилар ресурсингиз билан қандай алоқа қилишига боғлиқ: улар охир-оқибат натижадан мамнун бўлишадими ёки ҳаволани бир неча сониядан сўнг ёпиб қўйишадими?

Бу омилларнинг бари сифат мезонлари тўпламини намойиш этади. Омиллар ҳақиқатан ҳам кўп. Сайтни бу талабларга мослаштириш орқали унинг “кўриниши”ни яхшилаш  ва ташрифлар сонининг ортишига эришиш мумкин.

Сайтга ташрифлар сонини оширишнинг 7 усули

Сайтни тарғиб этиш бу комплекс иш, чунки қидирув тизимлари ҳам уларни ҳар жиҳатдан баҳолайди. Бунинг учун биринчи навбатда нималар устида иш олиб бориш керак:

  • Талаб кўп бўлган мақолалар ёзинг

Ёзувчилик қобилиятингиз аъло даражада бўлса-да, сиз ёзаётган мавзулар кўпчиликка қизиқ бўлмаса, бу сизнинг фойдангизга бўлмайди.

Моҳият шундаки, қидирув тизими икки шарт бир-бирига мувофиқ келгандагина саҳифага одамларни олиб келиши мумкин:

  • фойдаланувчилар муайян сўров бўйича аниқ маълумот излайдилар;
  • сайтда бу маълумот бор.

Сўровлардан фақат бирининг қондирилиши етарли бўлмайди.

  • Сарлавҳалар кишини “ўзига жалб қиладиган” бўлсин

Бу ташрифчилар кўрадиган саҳифаларга ҳам, қидирув тизимларида ёзиладиган Title ва Description метагетларига ҳам тегишли. Улар қанчали жозибали кўринса, фойдаланувчилар сайтга киришига сабаб бўлади. Энг юқоридаги ўрин сайтингизга ўтишлар сони кўп бўлишига кафолат бермайди. Бари қизиқарли сарлавҳага боғлиқ.

  • Контентингиз (сайтдаги маълумотлар)ни ҳамма ерда улашинг

Сайтдаги маълумотлар – қирол бўлса, уни етказиш – қироличадир. Агар тарқатиш учун ҳаракат қилинмаса, ҳатто жуда қизиқ мақолаларни ҳам ҳеч ким ўқимайди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда мақола ҳаволаси билан бўлишинг. Уни танишларингизга юборинг. Мавзуга мос форумларда мақолани тавсия қилинг ва ҳ.к.

Контентни тарқатиш усуллари жуда кўп. Улардан кўпчилиги бепул. Бундай фаол ҳаракат қидирув тизимлари учун ижобий сигнал бўлади. Мақоланинг бошида ёдга олинган мақолани тарғиб этишнинг ташқи омилига киради.

  • Сайтни вебмастер панелларига қўшинг

Таҳлил ҳисоблагичи кодини киритдингиз деб ҳисоблаймиз, бу эса кейинги қадам бўлади. Google’дан вебмастерлар учун панель – Search Console, “Яндексдан ” “Вебмастер”.

Бу қидирувда сайтни индекслаштириш, у қандай сўровларда кўрсатилаётганини кузатиш, сайтни умумий ва баъзи саҳифалари бўйича статистикасини мониторинг қилишда ёрдам беради.

  • Техник муаммоларни бартараф қилинг

Агар кўникмаларингиз етарли бўлса, буни мустақил амалга оширса бўлади. Акси бўлса, профессионални ёллаш керак. Индекслаштиришдаги муаммоларни юқорида келтирилган вебмастер панеллари орқали билиш мумкин.

Натижани 1 дақиқада олиш мумкин бўлган тезкор таҳлил махсус хизматлари бор. Масалан, Be1.ru

Сервис орқали амалга оширилган аудит бепул. У берган натижалар орқали сайтда қандай хатолар борлиги ва уларни тўғрилаш бўйича тавсиялар олиш мумкин.

  • Кучсиз саҳифалар устида ишланг

Қуйида бандлардан биригагина мос келадиган саҳифани ҳам ана шундай тоифага киритиш мумкин:

  • фойдали маълумот умуман йўқ;
  • Title ва Description метагетлари йўқ;
  • мавзу суратларни талаб қилса-да, улар мавжуд эмас;
  • матн форматлаштирилмаган, бир хил полотно кўринишида жойлаштирилган;
  • маълумот эскирган ва янгилашни талаб этади;
  • асосий сўзлар гуруҳи бўйича оптималлаштириш йўқ.

Ҳар бир саҳифа фойдаланувчига фойдали маълумот бериши лозим. Акс ҳолда, унинг фойдаланувчи ва қидирув тизимлари учун қадри жуда паст бўлади.

  • Юкланиш тезлигини таъминланг ва сайтни мобил қурилмалар учун мослаштиринг

Бу муҳим омиллар сайтни қидирув роботлари ва ташрифчилар томонидан қабул қилинишига таъсир кўрсатади. Секин юкланадиган ва мобил платформаларда кўриш учун мослаштирилмаган сайтлар қидирувда паст ўринни эгаллайди.

Буни амалга оширишнинг усуллари қуйидагича:

  • маълумотни кешлаштириш учун махсус плагинлар ўрнатиш (масалан, Word Press учун WP Super Cache);
  • сайтдаги суратлар ҳажмини камайтириш. Буни график муҳаррирлар ёрдамида осон амалга ошириш мумкин.
  • дизайнни мослашувчан қилиш.

Сайтнинг юкланиш тезлигини GTmetrix.com сервиси ёрдамида, мобил кўринишини Iloveapaptive.com орқали билиш мумкин.

Мавзуга оид