Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияни валюта инқирози қамраб олди: лира рекорд даражагача қулади
Турк лираси бир неча ҳафтадан бери қийин аҳволда турибди, бироқ деярли 20 фоизга қулаш атиги бир куннинг ичида юз берди - бу Туркия иқтисодиёти учун рекорд. Президент Эрдўған энди фуқароларни банкларга барча пулларини олиб боришга чақирмоқда.
Йил бошидан буён турк лираси ўз қийматининг 27 фоизини йўқотди. Бугун 1 АҚШ доллари 7,1 турк лирасига сотилган.
Эрдўғанга қарши иқтисодий урушни НАТО бўйича ўз иттифоқдоши - АҚШ бошлади. Айнан турк пўлат ва алюминийсига божларни икки баробарга ошириш ҳақидаги қарор лира қулашини янада кучайтирди.
Бундан ташқари, лира курсининг тушиши АҚШ президенти маъмуриятининг Туркиянинг АҚШ бозорига божсиз кириши масаласини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги баёнотидан сўнг рўй берган.
Сайёҳлар ва хорижликлар учун бу унчалик ёмон эмас. Ҳаммаси ҳар куни арзонлашмоқда. Бироқ, маҳаллий аҳоли ташвишда, уларнинг даромади тушиб кетяпти.

Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025