Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: номаълум шахслар Швецияда 80та автомобилга ўт қўйди
13 августдан 14 августга ўтар кечаси номаълум шахслар Швециянинг ғарбий қисмида жойлашган Гетеборг ва Тролльхеттан шаҳарларида камида 80та автомашинани ёқиб кетди. Бу ҳолат бирданига бир неча туманда рўй берди, дея хабар қилди SVT телеканали.
Маҳаллий полиция вакили Улла Бремнинг маълум қилишича, мамлакатда кўплаб ёнғинлар юз берган даврлар кузатилган, бироқ бундай оммавий тарз билан улар биринчи марта тўқнаш келишган.
Göteborgs Posten газетасининг полицияга асосан хабар беришича, акция ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали келишиб олинган бўлиши мумкин. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, машиналарга қора рангли кийимда бўлган одамлар ўт қўйган, уларнинг қўлларида бензинли канистрлар ва бейсбол биталари бўлган.
Тролльхеттан полициясининг қайд этишича, номаълум шахслар воқеа жойига келган қутқарувчиларга ёрдам берган полициячиларга қарата тош отишган.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025