Жаҳон | 15:53 / 14.08.2018
14330
1 дақиқада ўқилади

Юлия Тимошенкони Тутанхамон билан тенглаштиришди

Фото: Reuters/Scanpix

Украиналик сиёсатшунос Александр Дудчак «Батькивщина» сиёсий партияси етакчиси Юлия Тимошенконинг баёнотига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда НСН.

Унинг фикрича, Тимошенконинг сўзларини чиройли ташвиқот баёнотларидан бошқа ҳеч нарса эмас.

«Агар у Тутанхамоннинг ўрнида бўлганида, ўзи ҳаммасини баттар кучайтириб юборарди. Агар у Украинанинг ҳозирги раҳбарияти ўрнида бўлганида, у худди шу нарсани амалга оширарди, эҳтимол, буни янада қаттиқроқ қиларди. Умуман олганда, у ўзи танқид қилган шахслардан кўп нарса билан фарқ қилмайди», - дея маълум қилди Дудчак. 

Бундан олдин Тимошенко Украина аҳолисининг оғир аҳволи ҳақида маълум қилиб, уларни Қадимги Миср қулларига тенглаштирганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги ҳокимиятнинг аҳолига нисбатан муносабати «масхарабозликдир».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили АҚШда Порошенкога қарши жиноий ишлар очилганини билдирганди

Мавзуга оид