Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олимпиячилари Қатарни йирик ҳисобда енгиб, плей-оффга чиқишди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Осиё ўйинларидан ўрин олган иккинчи ўйинни Қатар ёшларига қарши ўтказди.
Беллашув тўлиғича терма жамоамиз устунлиги остида ўтди. 37-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Икром Алибоев жаримадан ажойиб гол уриб, ҳисобни 2:0га етказди.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган футболчиларимиз тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Достон Ҳамдамов 47-дақиқада рақибни чиройли тарзда алдаб, Қатар дарвозасини ишғол қилди – 3:0. 49-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бўш қолган дарвозага осонлик билан тўпни йўллаб ҳисобни 4:0га етказган бўлса, 53-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг пенальтидан гол киритди ва ҳисоб 5:0га етди. 76-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Бобур Абдухолиқов Қатар дарвозасига гол киритиб, якуний ҳисоб 6:0 бўлишини таъминлади.
Бу ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига муддатидан аввал 1-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини берди. Сўнгги тур ўйинини вакилларимиз Таиланд ёшларига қарши ўтказишади.
Осиё ўйинлари. Жакарта-2018
В гуруҳи, 2-тур, 16 август
Қатар U23 - Ўзбекистон U23 - 0:6
Голлар: З.Ўринбоев (37), И.Алибоев (43), Д.Ҳамдамов (47), Ж.Сидиқов (49), Ж.Машарипов (53 пен), Б.Абдухолиқов (76)
Қатар ОТЖ: М.Бадриддин, Т.Салмон, У.Алимадий, Т.Алмуҳаза, А.Ҳесаба, М. Ал Шаммарий, Н.Ал наср,Ж.Омар, М.Фараж, А.Ал Саадий, О. Ал Аҳмад.
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Аббос Отахонов (Дониёр Нарзуллаев, 55), Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов (Жасурбек Яхшибоев, 76), Жалолиддин Машарипов, Забиҳулло Ўринбоев (Б.Абдухолиқов, 60).
Мавзуга оид
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
20:49 / 02.12.2024
МОҚ ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилганига изоҳ берди
18:34 / 03.07.2024
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
00:12 / 04.05.2024