Жамият | 14:46 / 17.08.2018
12197
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб «Ласетти» ағдарилиб, икки киши жароҳат олди

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 16 август куни Андижон шаҳрида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани “Тошкент-Ўш” йўлининг 351-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдарилиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада икки нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид