Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Тожикистон товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён қарийб 2,3 баробар ошди
Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан буён қарийб 2,3 баробар ошди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Статистика бўйича агентлик.
«Азия-Плюс»нинг ёзишича, Ўзбекистон Тожикистон ижобий савдо балансига эга бўлган МДҲдаги иккинчи давлатга айланди (Молдовадан сўнг). Ўзбекистон товарларининг импорти 67 миллион долларни ташкил қилди, Тожикистон эса қўшни давлатга тахминан 94 миллион долларлик маҳсулотлар экспортини амалга оширди.
Бунга қадар, мустақилликнинг барча йиллари давомида Ўзбекистон товарлари импорти Тожикистон маҳсулотлари экспортидан кўпроқ бўлган.
Жорий йилнинг март ойида Душанбедаги Тожикистон-Ўзбекистон бизнес-форуми якунлари бўйича Тожикистондан Ўзбекистонга 482 миллион долларлик товар ва хизматлар экспорт қилишни назарда тутадиган 16та ҳужжат имзоланди. Шу билан бирга, ўзбек маҳсулотларининг импорти 143 миллион долларга тенг бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда Тожикистон қўшни республикага бирламчи алюминий, электр энергияси, пахта толаси, руда, цемент, ишлов берилмаган чарм, пилла, ипак хомашёси, турли газламалар, спиртли ичимликлар, гилам ва шунга ўхшаш нарсаларни экспорт қилмоқда.
Ўзбекистондан импорт қилинадиган товарлар орасида тўқимачилик маҳсулотлари, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, керамика, рангли металлар, электр ва механик ускуналар бор.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
08:12 / 29.04.2025