Жаҳон | 17:20 / 19.08.2018
55621
2 дақиқада ўқилади

Путин австриялик вазирнинг тўйида қандай вақтичоғлик қилди — фото

Австриянинг 53 ёшли ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль 65 ёшли ишбилармон Вольфганг Майлингерга турмушга чиқди. Бу тўй унчалик аҳамият касб этмас эди, агар унгача бир ҳафта қолганида тўйда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этиши маълум бўлмаганида.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Путиннинг кечикиши сабабли никоҳ маросими бир неча дақиқага ушлаб туришган.

Фото: AFP

Кнайсль Австрия ТИВга қишдан буён раҳбарлик қилмоқда. У бир неча карра Европа ва Россия ўртасида мулоқот ўтказилишини ёқлаб баёнот берган.

Тўй Австрия жанубидаги Гамильц қишлоғида бўлиб ўтди. Тўйга таклиф этилганлар орасида Австрия ҳукуматининг кўплаб аъзолари ҳам бор эди. Суратга OPEC раҳбари Муҳаммад Баркиндо ва Австриядаги ўнг партиялар аъзолари ҳам тушиб қолишган.

Путин янги келин-куёвни табриклаб, келин билан рақсга тушган.

Фото: EPA
Фото: EPA
Фото: REUTERS
Фото: AFP
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Мавзуга оид