Жаҳон | 19:57 / 20.08.2018
11560
1 дақиқада ўқилади

Круиз лайнеридан тушиб кетгач денгизда 10 соат қолиб кетган аёл омон қолди

Буюк Британия фуқароси, 46 ёшли Кэй Лонгстафф исмли аёл АҚШнинг Norvegian Star круиз лайнеридан Адриатика денгизига тушиб кетиб, денгизда 10 соатча қолиб кетгач, мўъжизавий равишда омон қолди. Бу ҳақда Euronews телеканали хабар берди.
 

Воқеа 19 август яримтунда, Хорватия соҳилларидан 95 км узоқликда юз берган. Аёлни эрталаб соҳилбўйи қўриқлаш хизмати у кемадан тушиб кетган жойдан 1300 метр узоқлиқда аниқлаган. Қутқарувчиларнинг айтишича, аёл жуда ҳолдан тойган ҳолатда бўлган. У шифохонага етказилган. Шифокорларнинг таъкидлашича, аёлнинг ҳаёти хавф остида эмас. 

Фото: HRT Vijesti
Фото: HRT Vijesti

Аёлнинг айтишича, у лайнернинг орқа қисмидан тушиб кетган. Воқеа тергов қилинмоқда. 

Мавзуга оид