Спорт | 18:31 / 22.08.2018
8895
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон таэквондочилари Осиёда кучли учликка киради

Ўзбекистон Осиё қитъасида таэквондо бўйича 3-ўринда. Бу ҳақда Осиё ўйинлари ғолиби Никита Рафалович ва Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Дмитрий Шокин Kun.uz мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтдилар.

«Осиё қитъасида таэквондо бўйича 3-ўриндамиз, Эрон ва Корея бироз олдинроқда. Аммо, бу спорт тури бўйича ривожланиш катта, ёш, умидли вакилларимиз бор. Яқин йилларда катта натижаларни қўлга киритамиз», - дейди Никита Рафалович.  

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

«Асосий мақсад - Олимпия ўйинлари медали. Бунга ҳаракат қиламан. Бу йилги Осиё ўйинлари осон бўлмади. Осиёда таэквондо жуда ривожланган. Жанубий Корея, Эронда ўта кучли спортчилар бор. Ўзбекистон ана шу терма жамоалардан кейинги ўринда туради», - дея айтиб ўтди Дмитрий Шокин.

 

Мавзуга оид