Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистон билан 130 млн долларлик шартнома имзолади
16 август куни Ўзбекистон ва Тожикистон ишчи доиралари бизнес-форумда иштирок этишди. «Коммерсант» нашрида қайд этилишича, музокаралар якунига кўра умумий миқдори 133,2 млн долларлик ҳужжатлар пакети имзоланган.
Томонлар нефть ва газ, металлургия, машинасозлик, электротехника, кимё, қурилиш ва бошқа соҳаларга доир келишувларга эришишган.
17 август куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон "Тожикистонда ишлаб чиқарилган" кўргазмасига ташриф буюришди ва мамлакат ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда компаниялари ютуқларининг намуналари билан танишишди.
Мазкур кўргазмада Тожикистоннинг 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари иштирок этди: «Талко Груп», «Гаюр цемент» ва «Мохир цемент», «Фароз», «Шири Душанбе», «Ангишт» ва «Намаки Ашт ва Ходжмумин», «Колинхои Кайроккум», «Амири», «Маколли», «Оби зулол» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025