Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коби Брайант баскетболга қайтмасликка ваъда берди
Афсонавий баскетболчи Коби Брайант профессионал спортга қайтиши ҳақида миш-мишларга жавоб берди.
«Мен ҳеч қачон ўйинга қайтмайман. Ҳеч қачон. Мен одамларга сиз кўпроқ нарсани қилишингиз мумкин эканлигини кўрсатиш учун бу ерга келдим», - дея Брайантнинг сўзларини келтиради Bleacher Report твиттер-аккаунти.
39 ёшли Брайант бутун фаолиятини «Лос-Анжелес Лейкерс»да ўтказди. Лигадаги 20 мавсум давомида у Миллий баскетбол ассоциациясининг беш карра чемпионига айланди ва тарихдаги энг самарали ўйинчилардан бири деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коби Брайант муваффақиятли сармоялар туфайли 200 млн доллар ишлаб олганди.
Мавзуга оид
22:00 / 23.10.2024
Тарихда биринчи марта ота-ўғил баскетболчи NBA ўйинида биргаликда иштирок этди
13:48 / 15.06.2023
Руслан Давлетов баскетбол федерацияси раиси лавозимидан кетди, унинг ўрнини Илҳом Маҳкамов эгаллади
20:58 / 16.12.2020
Миллий баскетбол уюшмаси тарихида ўйинчи билан рекорд қийматдаги шартнома тузилди
00:15 / 29.10.2020