Спорт | 12:52 / 26.08.2018
9641
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Шунқор Абдурасулов ҳам чорак финалга чиқди

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -60 кг вазн тоифасидаги вакили Шунқор Абдурасулов Осиё ўйинлари чорак финалига йўл олди.

Нимчорак финалда у филиппинлик Жеймс Палистега қарши рингга кўтарилиб, мутлақ устунликка эришди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди у чорак финалда 28 август куни қирғизистонлик Арген Қодирбек ўғлига қарши жанг қилади.

Бундан аввалроқ -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов ҳам илк жангда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олганди.

Бугун Ўзбекистон бокс жамоасининг яна бир вакили, -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров нимчорак финал доирасида хитойлик Қионг Маимаититу Эрсун билан жанг қилади.

Мавзуга оид