Жаҳон | 08:10 / 26.08.2018
49703
2 дақиқада ўқилади

Жон Маккейн вафот этди

Фото: Getty Images

АҚШда 2008 йилги президентлик сайловларида номзод бўлган аризоналик сенатор Жон Маккейн 82 ёшида вафот этди.

2017 йили Маккейнда бош мия саратони аниқланганди. Хасталигига қарамасдан у Сенатда ишлашда давом этди. Бир кун олдин унинг қариндошлари бемор даволанишни тўхтатгани ҳақида маълум қилишганди.

1982 йили Вакиллар палатаси аъзосига айланган Жон Маккейн 1986 йилдан буён Аризона штати вакили сифатида Сенат аъзоси эди. У бу лавозимга 6 марта сайланган. Маккейн 2008 йилда Республикачилар партиясидан президентлик сайловида иштирок этган ва иккинчи босқичда Барак Обамага ютқазган. 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида бўлажак президент Дональд Трампга қарши чиқишлар қилган, у президентликка сайланганидан кейин ҳам уни танқид қилишда давом этганди.

У 1936 йили АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Панамадаги базасида ҳарбийлар оиласида дунёга келган. Сиёсатга кириб келишдан аввал Маккейн авиацияда хизмат қилган, Вьетнамдаги урушда иштирок этган. Уруш вақтида унинг самолёти уриб туширилган, ўзи эса қўлга олиниб, 5 йил асирликда сақланган ва қийноқларга учраган.

Мавзуга оид