Маккейннинг видолашув мактуби эълон қилинди
Сенатор Жон Маккейннинг собиқ маслаҳатчиси ва дўсти Рик Дэвис америкалик сиёсатчининг халққа видолашув мактубини эълон қилди. Мактубнинг тўла матни NBC News томонидан келтирилган.
«Биз ўзида нафрат, ҳақорат ва ер шарининг барча бурчакларида зўравонликка эга бўлган ибтидоий рақобатни ватанпарварлик билан чалкаштириб, ўз буюклигимизни йўқотмоқдамиз. Биз деворлар орқасида яшириниб, уни кучсизлантирмоқдамиз. Аксинча, уларни йўқ қилиш керак. Бунда ўзимизнинг идеалларимиз кучига шубҳа қилишимиз ва у ҳар доим бўлиб келган ўзгаришлар буюк кучи бўлишига ишонмаслигимиз сабабдир», - дейилади мактубда.
Сенатор америкаликларни мамлакат олдида турган қийинчиликлар туфайли умидсизликка тушмасликка ва Қўшма Штатларнинг буюк келажагига ишонишга чақирди. Маккейннинг ўз мактубида таъкидлашича, қилган хатоларидан афсусда, бироқ, мамлакатга бўлган муҳаббати улардан устун келишига умид қилади.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, ҳаётининг бир кунини ҳам бошқа биров ҳаётининг энг яхши кунига алмаштирмайди. «Америкаликлар ҳеч қачон тарк этмайди. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз, тарихдан яширинмаймиз. Биз тарихни яратмоқдамиз. Алвидо, америкаликлар, Яратганнинг ўзи сизларни ва Американи асрасин», - дейилади мактубда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маккейн Буш ва Обамага ўз дафн маросими бўйича илтимос билан чиққани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
12:05 / 12.09.2022
Греция миллий-маданий маркази раисига Ўзбекистон президенти миннатдорлик мактуби топширилди
11:37 / 21.09.2020