Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хавфли рецидивистнинг бу сафарги қурбони ўзининг хотини бўлди
Жорий йилнинг 28 июндан 29 июнга ўтар кечаси Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган Ж.А. томонидан мудҳиш воқеа содир этилди. Бу шахс Ғаллаорол туманида яшовчи Э.З. билан шаръий никоҳ асосида унинг уйида яшаб келган. Шу куни соат 00:30 ларда инсонийлик хислатларига зид равишда З.Э. нинг кўкрак, қорин ва ўнг елка орқа соҳасига бир неча бор ўзи билан бирга олиб келган пичоқ билан урган.
Э.З ушбу тан жароҳати оғриғига чидай олмай қаттиқ бақирган. Натижада унинг онаси одамларни ёрдамга чақирганлиги учун Ж.А. ўз мақсадини охирига етказа олмаган.
Ж.А. олдин ҳам бир неча бор жиноят содир этиб, жазони ўтаб чиққан. Ҳар сафар енгилроқ жазо берилган. Бундан тўғри хулоса чиқармаган бу шахс қайтадан жиноят содир этган.
Ҳозирги кунда фуқаро Ж.А. га нисбатан жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
22:09 / 23.04.2025