Ўзбекистон | 16:13 / 29.08.2018
17390
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар ходимлари қандай ҳолатларда фуқаро автомобилидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин?

Фото: KUN.UZ

Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Табиий офат юз берган жойга бориш;

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;

жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;

ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Мавзуга оид