Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ипакчилик: Қишлоқ жойлардаги аҳоли иш билан таъминланиб, даромади оширилади
Ипакчилик соҳаси корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, ушбу соҳага инновацион технологияларни татбиқ этиш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли, айниқса аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги 2856-сонли "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Биринчидан, уюшма тизими корхоналарига мавжуд 43,4 минг гектар тут дарахти ва 44 миллион тут кўчати бириктирилди, шунингдек 2270 гектар плантация яратилди, булардан 400 гектар майдонни интенсив тут дарахтлари эгаллайди.
Иккинчидан, 2018 йилда 18 минг тонна ипак қурти пилласи етиштирилди (2017 йилга нисбатан 144 фоизга кўп), ипак маҳсулотлари экспорти эса 60 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил қилди.
Учинчидан, 2018 йилда ипакчилик соҳаси корхоналари модернизацияси ҳисобига 50 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестициялар киритилди.
Тўртинчидан, ипакчилик соҳасида 14 452 та доимий ва 410 793 та мавсумий иш ўринлари яратилди.
Бешинчидан, ипакчилик соҳасида Хитой, Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Жанубий Корея, БАА, Туркия, Австрия, Венгрия, Италия, Германия, Бельгия, Болгария, АҚШ, Сингапур, Покистон ва Қирғизистон каби давлатлар билан халқаро ҳамкорлик ўрнатилди.
Шунингдек, "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ипакчилик соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фермер хўжаликлари ер участкаларида тут экишини жадал ривожлантиришга доир таклифлари қабул қилинди. Бундан ташқари, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Фермер деҳқон хўжаликлари кенгаши ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ипакчилик тизими ташкилотлари томонидан томорқа ер эгаларига 50 бош 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида беминнат етказиб бериш ҳақидаги таклифлари ҳам тасдиқланди. Бунинг натижасида қишлоқ жойлардаги аҳоли, айниқса аёллар иш билан таъминланади ва уларнинг республика ҳудудларидаги даромадлари ошиши қайд этилди.
2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги ташкилотларга полиэтилен хомашё илк уч йил давомида полиэтилен ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг улгуржи нархларида реализация қилинади.
Республика ҳудудида ипакчилик соҳасидаги янги ишлаб чиқариш кучлари фаолияти қатъий тартибда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тавсиясига кўра йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, соҳага хорижий инвестцияларни кенг кўламда жалб қилиш ишларини ривожлантириш, соҳага йўналтирилган илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар самарадорлигини ошириш мақсадида "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг Қайта ишлаш, инвестициялар ва инновациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
16:40 / 01.11.2023
Ипакчиликни ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди
15:58 / 12.06.2023
Давлат амалдорининг “ипакдан тўқилган” бизнес тўри. Соҳа шахсий томорқага айлантирилганми?
15:47 / 29.03.2023
Ўзбекистонда ипакчилик: самарасиз бюрократик бошқарув сақланиб қолмоқда
12:54 / 25.02.2023