Жаҳон | 09:54 / 30.08.2018
4168
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакиллари Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этадилар 

Фото: gov.kg

Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ўтадиган III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошчилигидаги катта делегация иштирок этади. Мусобақаларда ўзбекистонлик 60 спортчи кураш олиб боради.

Қирғизистон томонининг маълум қилишича, ўйинларда 80 та давлатдан 2307 киши иштирок этишга ариза берган. 

Ўйинларнинг очилиш маросими 2 сентябрда бўлиб ўтади. Ўйинлар 8 сентябргача давом этади. Мусобақаларда 37 та спорт тури бўйича, жумладан от чоптириш, ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, озарбойжон кураши, камондан ўқ узиш, ит ва қушлар билан ов қилиш, кўпкари, сумо бўйича беллашувлар ўтказилади.

Биринчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2014 йилда Чўлпон отада бўлиб ўтган. Унда 19 та давлатдан спортчилар иштирок этган. Ўйинларни ҳар 2 йилда бир марта ўтказишга келишилган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид