Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс. Бобоусмон Батуров ҳам олтин учун рингга чиқади
Осиё ўйинларида бокс мусобақаларининг ярим финал жанглари давом этмоқда.
Ўзбекистонлик яна бир боксчи финал йўлланмасини ҳал қилди. -69 кг вазн тоифасида рингга чиққан 23 ёшли Бобоусмон Батуров таиландлик 32 ёшли Сайлом Ади билан куч синашди.
Ушбу беллашувда Ўзбекистон вакили Рио-де-Жанейро Олимпиадаси иштирокчиси бўлган рақибини 4:1 (29:28, 29:28, 30:27, 30:27, 28:29) ҳисобида таслим этди.




Энди унинг финалдаги рақиби қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов бўлади. У иорданиялик Эшаш Зиёдни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бунгача -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов ҳамда -60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов финал йўлланмасини қўлга киритишганди.
Кун давомида ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги яна 4та ярим финал жанги бор. -49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов Тошкент вақти билан соат 16:00да хитойлик Ву Жонглинга қарши рингга чиқади. Шунингдек, -56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов индонезиялик Аморагам Сунан Агунгга қарши (16:45), -64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров япониялик Дайсуки Наримацуга қарши (17:00) ва ниҳоят -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов филиппинлик Марсиял Эймир Феликсга қарши (17:45) жанг қилади.
Финал жанглари 1 сентябрь куни ўтказилади.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025