Фан-техника | 14:49 / 31.08.2018
7443
2 дақиқада ўқилади

Хитойда роботлар ўқитувчилар ўрнини эгалламоқда

Хитойдаги боғчалардан бирида болаларга мураббий ўрнига 60 сантиметрли робот дарс ўтишни бошлади. Таълим соҳасида янги иш бошлаган “smart” ўқитувчининг исми - Кико (Keeko). 

У болаларга қизиқарли ҳикоя, эртакларни айтади, турли ёшга мўлжалланган машқ ва топшириқларни беради. Ўқувчи саволга тўғри жавоб берса, робот сенсор экранида қизил юракчалар ёнади. Бундан ташқари, у узлуксиз видеоёзувни амалга оширади ва саволларга жавоб беради. 

Кико билан ишлаган боғча мураббийси: “Робот билан ишлаш жуда мароқли. У одамларга қараганда ўз ҳиссиётларини мувозанатда ушлаб тура олади”, дея фикр билдирди.

Киконинг нархи 10 минг юань туради. Бу хитойлик ўқитувчининг бир ойлик ўртача ойлиги. 

Роботни ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини бошқа Осиё давлатларига сотиш ниятидалар. 

Робототехника халқаро федерацияси маълумотларига кўра, Хитой роботлардан фойдаланиш бўйича дунёда етакчи давлатдир. Мамлакат заводларида 340 минг андроид меҳнат қилади. Роботлар маҳсулотларни етказиб беришади, кўчада кекса инсонларга ёрдам беришади, касалликларга ташхис қўйишади. Хитой ҳукумати сунъий интеллектга катта сармоя киритмоқдалар ва ҳаттоки юқори технологияни ривожлантирадиган “2025 Хитойда ишлаб чиқарилган” номи остида дастур яратишди.   

Мавзуга оид