Жаҳон | 20:12 / 31.08.2018
15526
2 дақиқада ўқилади

Кобзон уч суиқасддан омон қолгани маълум қилинди

Фото: Владимир ВЕЛЕНГУРИН

Продюсер Марк Рудинштейн россиялик қўшиқчи, 30 августда ҳаётдан кўз юмган Иосиф Кобзонга бир нечта суиқасд амалга оширилгани ҳақида сўзлаб берди. 

Рудинштейннинг айтишича, бу суиқасдлардан бири 10 йил аввал Сочига кетаверишда содир этилган.

“Унинг ҳаётига пул учун ҳам суиқасд қилинган. 10 йил аввал Кобзон билан бир машинада Сочига кетаётгандик. Ортимиздан иккинчи машинада тансоқчилар борарди. Уларнинг машинаси ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаган, биз эса аэропортга йўл олганмиз. Бир неча дақиқадан кейин эса Кобзонга тансоқчилари машинасини кимдир портлатгани ҳақида маълум қилишган. Одамлар ҳалок бўлган”, деб эслаб ўтди Рудинштейн.

Унинг таъкидлашича, артистнинг “Интурист” меҳмонхонаси олдидаги офиси ёнида ҳам гранаталар портлатишган. “Камида уч марта кимдир уни йўқ қилишни истаган”, деб қўшимча қилган продюсер ва Кобзон ҳеч нарсадан қўрқмаганини таъкидлаб ўтган.

Иосиф Кобзон 30 августда 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Марҳум 2 сентябрда Москвадаги Востряков қабристонида дафн этилади.

Мавзуга оид