Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Ҳасанбой Дўсматов финалда ютқазди
Ўзбекистон бокс жамоаси Осиё ўйинларидаги илк кумуш медални қўлга киритди.
Финалда -49 кг вазн тоифаси вазн тоифасида рингга кўтарилган Рио Олимпиадаси чемпиони, Осиё чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик Амит билан жанг қилди.

Мураккаб кечган 3 раундлик жанг якунида ҳакамлар ҳиндистонлик боксчининг 3:2 (29:28, 28:29, 28:29, 29:28, 27:30) ҳисобидаги ғалабасини эълон қилишди.

Бу кумуш Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги 22-кумуш бўлди.
Бугун яна 6 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медал учун рингга чиқади:
-52кг: Жасурбек Латипов - Роген Ладон (Филиппин)
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Цендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025