Light | 14:41 / 02.09.2018
30606
2 дақиқада ўқилади

Иммунитет ва жисмоний фаоллик

Агар сизни йўтал, шамоллаш касалликлари, доимий чарчоқ ҳисси тез-тез безовта қилса, у ҳолда ҳафтада бир неча марта кундалик сайрлар ёки оддий жисмоний машқлар ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради.

Жисмоний фаоллик иммун тизимига бактериал ва вирус инфекцияларини мағлуб қилишга ёрдам берибгина қолмай, юрак касалликлари, остеопороз ва саратон ривожланиши хавфини камайтиради.

Жисмоний фаолликнинг соғломлаштирувчи таъсирига қарамай, меъёр ҳисси ҳақида унутиш керак эмас. Марафонда югуриш ёки спорт интенсив машқлар каби оғир ва узоқ ҳаракатлар аслида айланувчи лейкоцитлар сонини пасайтириб, стресс гормони ажралишини кучайтириб, иммун тизимига қарама-қарши таъсир кўрсатади.

Фото: pixabay

Тадқиқотларга кўра, камҳаракат ҳаёт тарзидан меъёрий фаол ҳаёт тарзига ўтган одамлар соғлиқ учун кўпроқ фойда олишади. Бундай жисмоний фаоллик дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Фарзандларингиз билан ҳафтада бир неча марта велосипедларда сайр қилиш;
  • Кундалик 20-30 дақиқалик пиёда сайрлар;
  • Кун ора спорт залида шуғулланиш;
  • Мунтазам равишда теннис ўйнаш.

Бундан ташқари, жисмоний фаоллик инсоннинг кайфиятини яхшилайди, зеро машғулотлар давомида сиз ўзингизни куч-қувватга тўлаётганингизни ҳис қиласиз. Шунинг учун жисмоний фаолликни орқага сурманг, тезроқ аэробикага ёзилинг ёки шунчаки кўчада пиёда сайр қилишга одатланинг. Қарабсизки, ўзингизни янада соғлом ва серғайрат ҳис қиласиз!

Мавзуга оид